23:25 / 03.11.2021
8254

«Реал» — ЕЧЛда 1000та гол урган биринчи клуб

«Реал» Чемпионлар Лигасида 1000та гол урган биринчи клубга айланди. 

Фото: Actu Foot

Юбилей голни ҳужумчи Карим Бензема 4-тур доирасида «Шахтёр»га (1:0, давом этяпти) қарши ўйинда киритди.

Бу кўрсаткич борасида Мадрид клубининг энг яқин таъқибчиси «Бавария»да 759та гол бор.

«Реал»нинг ЕЧЛдаги юбилей голлари муаллифлари:

  • 100 — Ди Стефано, 1960 йил
  • 200 — Пушкаш, 1965
  • 300 — Йенсен, 1978
  • 400 — Лосада, 1990
  • 500 — Гути, 2000
  • 600 — Бекҳэм,  2003
  • 700 — Игуаин, 2010
  • 800 — Роналду, 2013
  • 900 — Роналду, 2017
  • 1000 — Бензема, 2021
Top