Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
2021 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони подшоҳлигининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди.
Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, элчини Ўзбекистондаги фаолияти бошлангани билан табриклаган ҳамда масъулиятли лавозимдаги ишига муваффақиятлар тилаган.
Суҳбат чоғида томонлар мунтазам мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни, жумладан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда Савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш орқали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирди.
Энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, дейилади ТИВ маълумотида.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026