19:55 / 04.11.2021
3545

ЮНИСЕФ: Иқлим ўзгаришлари дунёдаги 1 млрд болага таҳдид қилмоқда

Аслида иқлим инқирозини бола ҳуқуқлари соҳасидаги инқироз деб ҳисоблаш мумкин.

Дунёдаги 1 млрд бола иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари таҳдиди остида. БМТнинг Женевадаги офисида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЮНИСЕФнинг иқлим, энергетика ва атроф-муҳит бўйича катта маслаҳатчиси Гаутам Нарасимхон ана шу ҳақида огоҳлантирди. Нарасимхон иқлим инқирози аслида бола ҳуқуқлари соҳасидаги инқироз деб ҳисоблайди.

“Дунёдаги 2,2 млрд боланинг 99 фоизи иқлим ўзгариши билан боғлиқ  кучли жазирама, бўрон, сув тошқинлари, қурғоқчилик ва ҳавонинг ифлосланиши каби камида битта жараёнга дуч келмоқда”,- дея маълум қилди у ЮНИСЕФнинг жорий йил август ойида болаларга йўналтирилган илк иқлим таҳдидлари индексига асосланиб.

Болалар дуч келаётган иқлим шоклари соғлиқ билан бирга уларнинг таълим ва ҳаёт стандартларига ҳам таъсир қилиши таъкидлаб ўтилди.

Мавзу
Иқлим ўзгаришлари
Иқлим ўзгаришлари натижасида Ер юзининг турли нуқталарида экстремал об-ҳаво кузатилмоқда.
Барчаси
Top