Жаҳон | 22:43 / 05.11.2021
58643
3 дақиқада ўқилади

Даҳшатли ва кўзни қамаштирувчи табиат ҳодисаси: энг таъсирли 10та қум бўрони фотосуратларда

Тез-тез қум бўронлари ҳодисаси рўй берувчи мамлакатлар аҳолиси бунинг аслида қўрқадиган жойи йўқлиги, асосийси ўзини қандай тутишни билиш кераклигини таъкидлашади.

Бўрон яқинлашаётганини гўё тўсатдан бўшлиққа тушиб қолгандек, атрофда вужудга келган ақл бовар қилмас сукунат ҳисси орқали олдиндан тушуниш мумкин. Бу сукунат инсонда тушунтириб бўлмас ҳавотир уйғотади. Бироқ тез орада сабаб узоқда эмаслигини англайсиз. Уфқда кичик булут пайдо бўлади, бир неча дақиқа ўтгач эса туманли, тўқ рангдаги булутга айланади.

Австралия шимоли-ғарбидаги Онслоу шаҳри кўчаларидаги қум бўрони, 2013 йил январь.
Фото: National Geographic/Daniel Bryant

Нима қилиш керак? Асосийси – ваҳимага берилмаслик. Бундай катта кўламли ҳодиса билан курашиш маънисиз. Табиатнинг қўли баланд келиши аниқ, шунинг учун ишончли жой топиб, бўрон ўтиб кетишини кутиш керак.

Австралия, 2013 йил.
Фото: Brett Martin / AFP/Getty Images

Агар аҳоли яшаш пунктидан ташқарида бўлсангиз, у ҳолда хароба, автомобиль ва катта ўлчамдаги тошлар бошпана ролини бажариши мумкин. Шамол турган тарафдан қочиб, яшириниш керак бўлади. Кўз, оғиз ва бурунни чанг ҳамда қумдан ҳимоя қилиш учун исталган кийим билан бошни ўраш керак. Мато орқали нафас олинг. Акс ҳолда чанг ўпка ва бурун-ҳалқумга киради.

Аризона, АҚШ, 2011 йил.
Фото: National Geographic/Andrew Pielage

Бўронлар кўпинча ўтаётган циклонлар туфайли юзага келади. Йилнинг иссиқ даврида атмосфера босимининг пастлиги ҳам кенг тарқалган сабаблардан биридир. Қизиган қумлар ҳавони жуда иситиб юборади ва юқорига кўтарилади. Унинг ўрнини эса ақл бовар қилмас тезликдаги совуқ оқим эгаллайди. Бу қум бўронларига айланувчи маҳаллий циклон ҳосил бўлишига олиб келади.

Голмуд қишлоғи, Цинхай провинцияси, Хитой, 2010 йил
Фото: China Foto Press / Barcroft Media

Айнан шунинг учун ҳам чўлларга яқин жойлашган аҳоли пунктлари учун қум бўронлари – одатий ҳолат. Шунга қарамай, бу жуда ҳаяжонли манзара. Қуйидаги суратлар фалокат фильмлари саҳналарига ўхшайди.

Ироқ, 2007 йил.
Фото: James Gordon/Flickr
Саудия Арабистонидаги қум бўрони, Ар-Риёд шаҳри, 2009 йил.
Фото: Steve Flowers/Flickr
Феникс, Аризона, АҚШ, 2011 йил.
Хартум, Судан, 2007 йил.
Фото: Fyrverkerida/Flickr

Мавзуга оид