Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда профилактика инспектори каналда чўкаётган фуқарони қутқариб қолди
Интернетда Тошкент шаҳар ИИББ ходими чўкаётган кишига ёрдам кўрсатгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ мазкур факт бўйича маълумот берди.
30 сентябр куни соат тахминан 21:30ларда 37 ёшли М.М. маст ҳолатда бўла туриб, эҳтиётсизлик оқибатида Сергели тумани «Қорасув» маҳалласи ҳудудида оқадиган каналга тушиб кетган.
Сувдан мустақил чиқа олмаган фуқаро атрофдагиларни ёрдамга чақирган. Шу вақтда ўша ҳудуддан ўтиб кетаётган Сергели тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори, лейтенант Алибек Махмарайимов чақириқни эшитиб ёрдамга келган.
Сувда чўкаётган кишини кўргач, ходим фуқарога сувдан чиқишда ёрдамлашган. Лейтенант А. Махмарайимов воқеа жойига «тез ёрдам» чақирган ва фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари, сув ҳавзалари яқинида эҳтиёт бўлинг”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
18:44 / 22.03.2026
2026 йилда Ўзбекистондаги 50дан ортиқ канал ва суғориш тармоқлари таъмирланади
20:42 / 06.03.2026
Сув йўқотилиши юқори каналлар реконструкция қилинади ва бетонлаштирилади
10:29 / 20.02.2026
Сергелида ЙТҲ: “Матиз” ва Hongqi тўқнашди
14:36 / 18.02.2026