Жаҳон | 15:25 / 08.11.2021
3396
1 дақиқада ўқилади

Дания коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайгани сабабли яқинда бекор қилинган чекловларни яна тиклаши мумкин

Мамлакатда вакцинация даражаси юқорилиги ҳисобга олиниб, барча чекловлар, жумладан, жамоат жойларида ниқоб тақиш талаби бекор қилинганди.

Фото: Davali/MTI/MTVA

Дания ҳукумати сентябрда бекор қилинган коронавирус чекловларини яқин вақт ичида қайта тиклаши мумкин. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Метте Фредериксен ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Сентябр охирларида кунлик ҳолатлар сони 300 дан пастга тушганди. Мамлакатда вакцинация даражаси юқорилиги (75 фоиздан ортиқ) ҳисобга олиниб, барча чекловлар, жумладан, жамоат жойларида ниқоб тақиш талаби бекор қилинганди.

Аммо охирги вақтда касаллик юқтириш ҳолатлари сони ўсиб бормоқда. Сўнгги ҳафтада суткалик ҳолатлар сони 2111тага етди.

Пандемия бошланганидан буён Данияда касалликка чалиниш билан боғлиқ 400 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 2,7 мингдан зиёд бемор вафот этган.

Мавзуга оид