Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ака ўз укасининг оёқ-қўлларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ака ўз укасининг оёқ-қўлларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тарзда ушланган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар берди.
Ғузор тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 2021 йил 1 ноябрь куни соат 19:20 лардаги хабарига кўра, Ғузор тумани, Пачкамар қишлоғидаги Эски гипс тош конидан ёши 30-35 ларда бўлган эркак жасади топилган. Мурда оёқлари жуфт қилинган, иккала қўллари орқага қайрилиб сим билан боғланган, куйиш жароҳатидан вафот этган ҳолда бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 2 ноябрь куни Ғузор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тезкор суриштирув давомида мурда Ғузор тумани, Совлиғор маҳалласида яшовчи А.Э. экани, ушбу жиноятни унинг акаси К.Э. содир этгани аниқланган.
Қайд этилишича, марҳум А.Э. маст ҳолатда доимий равишда онаси С.Д.ни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, жанжал қилиб келган. 2021 йил 31 октябрь куни соат 14:00 ларда А.Э. маст ҳолатда онаси билан яна жанжаллашиб, уни ҳақорат қилиб уйдан чиқиб кетган. Буни эшитган К.Э. укасини чойхонада синфдошлари билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган жойидан топиб, А.К.га тегишли Lacetti машинасида уйга олиб келган.
Сўнг уни уриб, қўл ва оёқларини сим билан боғлаб, шу куни соат 22:00 ларда қасддан ўлдириш мақсадида қўл ва оёқларини боғлаб ўзининг машинаси юкхонасига жойлаб, Пачкамар қишлоғидаги адирликка олиб бориб, устига бензин сепиб ёқиб юборган ва қасддан ўлдирган.
2021 йил 2 ноябрь куни К.Э. Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳамда ҳимоячи билан таъминланиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026