Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тувалу ташқи ишлар вазири БМТ конференцияси учун нутқини тиззасигача сувда турган ҳолатда ўқиб берди
Денгизда турганча нутқ сўзлаган Саймон Кофе акс этган лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди ва шу орқали мамлакатнинг денгиз сатҳи кўтарилишига қарши курашига эътибор қаратди.
Фото: Reuters
Тувалу давлати ташқи ишлар вазири БМТнинг Глазгодаги иқлим бўйича конференцияси учун мўлжалланган нутқини тиззасигача сувда турган ҳолатда ўқиб берди, деб ёзади Reuters.
Денгизда турганча нутқ сўзлаган Саймон Кофе акс этган лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди ва шу орқали мамлакатнинг денгиз сатҳи кўтарилишига қарши курашига эътибор қаратди.
Кофенинг қайд этишича, Тувалу иқлим ўзгариши ва денгиз сатҳи кўтарилиши оқибатларига қарши курашиб келмоқда.
Тувалу – Тинч океанида жойлашган орол-давлат бўлиб, аҳолиси 11206 нафарни ташкил этади.
Аввалроқ Глазго шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган конференцияси очилганди. 200 мамлакатдан келган делегатлар қарийб икки ҳафта давомида сайёрани глобал исишдан қутқариш масаласини муҳокама қилади.
Мавзуга оид
19:40 / 26.01.2026
АҚШда кучли қор бўрони – фотосуратлар
19:38 / 04.12.2025
Nature журнали Ўзбекистон бўйича маълумотлардаги хатолар туфайли иқлим ҳақидаги шов-шувли мақолани қайтариб олди
22:57 / 03.12.2025
Экология – ниҳоят сиёсий муаммога айланяптими?
18:24 / 23.11.2025