Ўзбекистон | 07:55 / 09.11.2021
5835
2 дақиқада ўқилади

Четдан товар олиб кириш учун божхона тўловини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби белгиланади

Давлат божхона қўмитасининг “Ўзбекистонга олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиб-таомилларини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Президентнинг “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида божхона органларига божхона органлари товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш учун ТИФ қатнашчисининг аризасига асосан дастлабки қарорни қабул қилиш ваколати берилган.

Қарор лойиҳаси билан:

  • Ўзбекистонга олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарор қабул қилиш тўғрисида интерактив хизмат кўрсатишнинг регламенти тасдиқланмоқда.

Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари тўғрисидаги дастлабки қарорни олиш тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий ҳисобланади.

Лойиҳада Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарор қабул қилиш тартиб-таомиллари белгиланмоқда. 

Хусусан:

  • манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарор олиш учун ариза билан мурожаат қилиш тартиби;
  • божхона органлари томонидан аризани кўриб чиқиш ва рўйхатга олиш тартиби;
  • божхона органлари томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш, тақдим этиш ёки рад этиш тартиби белгиланмоқда.

Билдирилишича, мазкур тартибнинг амалиётга татбиқ этилиши тадбиркорлик субъектларига ўзлари томонидан олиб келинган товарлар учун тўланадиган божхона тўловлари қийматини олдиндан аниқлаш ва бу орқали божхона расмийлаштируви учун сарф этиладиган вақтни қисқартиришга ҳамда божхона тўловлари тўлиқ ва тўғри ундирилишига хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид