Ўзбекистонга 9 ойда қанча гўшт олиб келингани маълум бўлди
Ўзбекистон 9 ойда хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилган. Гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 865 тоннага ошган.
2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Беларус – 14 403 тонна;
- Қозоғистон – 3 220 тонна;
- Украина – 2 018 тонна;
- Россия – 559 тонна;
- Молдова – 540 тонна.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн. тонна гўшт етиштирилган.
Аввалроқ, "Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланганди.
Қўшимчага кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.
Мавзуга оид
11:50 / 10.10.2024
Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар айтилди
22:34 / 02.10.2024
Россиядан Ўзбекистонга нефт транзити миқдори ошди
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
11:06 / 29.09.2024