Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Наманган вилоятидаги аҳоли саломатлиги билан боғлиқ мураккаб вазиятга изоҳ сўради
Президент самолёт-самолёт одамлар Ҳиндистонга даволангани кетишаётганини айтиб, Ўзбекистонда арзон ва сифатли тиббиёт тизимини ташкил қилишга нима тўсқинлик қилаётгани ҳақида савол қўйди.
Тиббиёт соҳасидаги муаммолар ечимига оид видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг ҳисоботини тинглади.
«Наманганда тадбиркорлик ривожланган, хусусий тиббиёт ҳам ривожланган. Тиббиёт кластери тузиб, намуна кўрсатишга ҳеч қандай муаммо йўқ. Вилоятда юрак-қон томир, жигар касалликлари билан боғлиқ вазият мураккаб.
Беморлар четга, самолёт-самолёт одамларимиз Ҳиндистонга даволангани кетишяпти. Наҳотки ўзимизда арзон ва сифатли тиббиёт тизимини ташкил қила олмаймиз?» дея савол қўйди президент.
Ҳоким Шавкат Абдураззоқов касалликлар кўпайиши ҳолатига изоҳ берди.
«Муҳтарам президент, топшириғингиз бўйича маҳаллаларда бирламчи кўриклар ўтказдик. Шунда ўзининг аҳволидан бехабар бўлган минглаб беморларда патология ҳолатлари аниқланди. Яъни яширин ҳолатлар қайд этилди. Энди бу муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлаймиз», деди у.
Шунингдек, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳисоботи тингланди ва президент алоҳида топшириқлар берди.
«Соғлом турмуш тарзи барча ОАВда, хусусий телеканалларда ҳам кенг тарғиб қилиниши шарт. Одамлар бу масаланинг аҳамиятини тушуниб етишлари керак. Иш фақат президент учунгина бажарилиши керак эмас. Ҳар бир инсон, ҳар бир фуқаромиз қадри учун бажарилиши керак. Энг устувор вазифамиз тиббиёт ва таълим», деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
12:30 / 25.06.2026
Йирик лойиҳаларда маҳаллий қурилиш материаллари улуши оширилади
11:45 / 25.06.2026
Президент: Ҳар бир инвестиция келишуви лойиҳа ва янги иш ўрнига айланиши шарт
08:41 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятида бўлади
17:30 / 19.06.2026