Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрига янги бош эколог тайинланди
Фарҳод Деҳқонов 2021 йил 4 ноябрь кунидан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Экология қўмитаси хабарига кўра, Фарҳод Деҳқонов 1980 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги - экология ва атроф-муҳит муҳофазаси.
Қайд этилишича, Ф.Деҳқонов Давлат экология қўмитаси томонидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz сайти орқали Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозими бўйича эълон қилинган очиқ танловда ўтказилган тест натижаларига кўра номзодлар ичида энг юқори 82,5 баллни тўплаб, Давлат экология қўмитаси танлов комиссияси томонидан ўтказилган суҳбат жараёнларида ижобий кўрсаткичларни эгаллаб, мазкур лавозимга тайинланди.
Ф.Деҳқонов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026