Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция атом реакторлари қурилишини тиклайди
Мамлакат ҳукумати яқин вақт ичида олтитагача янги реактор қурилиши тўғрисида эълон қилиши кутилмоқда.
Франция энергия импортига қарамликни камайтириш ва электр энергияси нархи кескин ўсишига йўл қўймаслик учун атом реакторлари қуриш дастурини тиклайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Эммануэл Макрон маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
“Охирги бир неча ўн йил давомида илк бор мамлакатимизда ядровий реакторлар қуришни тиклаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқишни давом эттириш ниятидамиз”, — деди Макрон.
Франция ҳукумати яқин вақт ичида олтитагача янги реактор қурилиши тўғрисида эълон қилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, ўн йилдан буён қурилаётган Фламанвилл АЭСи ишга тушмагунча атом реакторлари қуриш бўйича бирор-бир лойиҳа тикланмайди.
Франция охирги марта 1999 йилда Сево АЭСини ишга туширганди. Мамлакатда 56та атом реактори ишлайди.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026