Исроил Эрон билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда — ОАВ
Исроил Эронга ядро қуролини яратишга имкон бермаслик учун ҳарбий куч қўллашга тайёр. Теҳрон эса унинг ядро дастури тинч кўринишга эгалигини таъкидламоқда.
Исроил Эрон билан уруш эҳтимолига тайёрланмоқда. У Эронни реал хавф деб ҳисобламоқда ва Теҳронга ядро қуролини яратишда халақит қилиш учун ҳарбий куч қўллашидан огоҳлантирган. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Исроил армияси штаби бошлиғи генерал-лейтенант Авив Кохавининг таъкидлашича, исроиллик ҳарбийлар “Эронга қарши курашга ва ядровий хавф ҳолатига тайёргарлиги ва режаларини жадаллаштирган”.
“Агар Эрон ядро қуролига эга бўлмоқчи бўлса, биз унда ҳаракат қилмоғимиз лозим”, деб айтган Исроил ташқи ишлар вазири Яир Лапид.
Аввалроқ Эрон ядро қуроли яратиш остонасида экани маълум қилинган. The New York Times нашрининг хабар беришича, Теҳрон ядро қуролини яратишга ҳозирдагидек ҳеч қачон яқин бўлмаган.
Мавзуга оид
19:33 / 09.10.2024
Эрон Исроил билан можарода Россиянинг ёрдамига умид қилиши мумкинми?
11:30 / 09.10.2024
Исроил Ливанда «Ҳизбуллоҳ» логистикаси бошлиғини ўлдирди
10:30 / 09.10.2024
«Ҳизбуллоҳ» Исроилга 135 та ракета учирди
22:57 / 08.10.2024