Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги таниқли имом-хатиблар ва уламолар пойтахт масжидларида маърифий суҳбат ўтказади
10 ноябрь куни Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи бир гуруҳ таниқли имом-хатиблар пойтахтнинг бир неча масжидига ташриф буюриб, хуфтон намозини жамоат билан адо этганидан сўнг, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар вакиллиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Рўйхатда кўриш мумкинки, бу сафарги маърифий суҳбатлар Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган масжидларда бўлиб ўтади.
Қуйида уламолар ва уларнинг қайси масжидларга боришига доир рўйхат билан танишиш мумкин.
Учтепа тумани
“Абу Ҳанифа” масжидига Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов;
“Маҳкам ота” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммадайюб домла Ҳомидов;
“Ҳазрати Билол” масжидига Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдошев;
“Бешқайроғоч” масжидига Шайхонтоҳур тумани “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
“Лабиза зах ” масжидига Яккасарой туманидаги “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиев;
“Мирбобо ота” масжидига Яшнобод тумани “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;
Шайхонтоҳур тумани
“Фирдавс” масжидига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;
“Фотима Заҳро” масжидига Чилонзор туманидаги “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов;
“Яҳё қори” масжидига Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;
“Оқлон” масжидига Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров;
“Эшонгузар” масжидига Олмазор тумани “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ қори Абдураззақов;
“Баланд” масжидига Юнусобод туманидаги “Мирза Юсуф” масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев ташриф буюради.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
10:17 / 25.03.2026