«Ўзбекгидроэнерго» АЖ «Долзарб 40 кунлик» ижросида фаол иштирок этмоқда
Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, барқарорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, табиий мусаффоликка юксак эътибор қаратилмоқда.
2021 йил 2 ноябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида мамлакатимиз бўйлаб йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил ҳудудларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилгани, ушбу кенг кўламли лойиҳага барча бирдек ҳисса қўшиши лозимлиги қайд этилди.
Ҳозирги кунда, бу борада белгиланган топшириқлар ижроси доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда тизим корхона ва ташкилотлари томонидан «Долзарб 40 кунлик» доирасида амалий ишлар изчил ташкил қилинмоқда. Хусусан, жойларда корхоналар томонидан махсус ажратилган ҳудудларда «яшил майдонлар» бунёд этилмоқда.
Жамият ҳамда тизим корхона ва ташкилотлари томонидан лойиҳа доирасида жами 50 мингта дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган бўлиб, бу борада олиб борилаётган амалий ишлар бевосита жамият раҳбарияти бошчилигида назоратга олинмоқда. Хусусан, шу давр мобайнида жамият ташкилотлари томонидан 20 мингдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
Амалий ишларнинг ёрқин намунаси сифатида куни кеча Пском ГЭС қурилиш объектида ташкил этилган дарахт экиш жараёнларини кўрсатиш мумкин.
Ушбу амалий жараёнда жамият бошқаруви раиси А. Сангинов ҳамда раис ўринбосарлари, тизим корхона ва ташкилотлари (АЖ, қурилиш ташкилотлари) раҳбарлари томонидан шахсий намуна ҳамда юқори жонбозлик кўрсатилмоқда.
Режага биноан, Пском ГЭС ҳудуди бўйлаб умумий ҳисобда 5 мингта манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиши кўзда тутилган бўлиб, ўтказилган тадбир давомида 500 тадан ортиқ кўчатлар ўтқазилди.
«Долзарб 40 кунлик» доирасида гидроэнергетика тизимида фаолият юритувчи ҳар бир ходим ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига баҳамжиҳат, жамоавий бирликда, кўтаринки кайфиятда ёндашмоқда.
Таъкидлаш жоизки, «долзарб 40 кунлик» бутун тизим бўйлаб, жумладан жамият таркибидаги корхона ва ташкилотлар, каскад ва ГЭСлар ҳудудларида белгиланган режа бўйича давом эттирилмоқда.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
11:44 / 28.07.2024
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ кредит рейтингини Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи ташкилотлари орасида ТОП учликка кирувчи кредит рейтингида сақлаб қолди
18:27 / 28.05.2024
Россия Ўзбекистонда иккита ГАЭС қурмоқчи
15:30 / 25.12.2023
Хонобод микро ГЕС фойдаланишга топширилди
16:00 / 19.10.2023