Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари Словакияга ишга жалб қилинади
Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўринбосари Э.Муҳиддинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаров, Словакиянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Я.Бори ҳамда «SLOVMEDIA SK s.r.o.» кадрлар агентлиги вакили Т.Брецк иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, хусусан, касб ва чет тилларига ўқитиш, хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, фуқароларни Словакияда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва «SLOVMEDIA SK s.r.o.» кадрлар агентлиги ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Мазкур меморандум доирасида фуқароларни юк машиналари ҳайдовчиси йўналиши бўйича ишга юбориш кўзда тутилмоқда.
Аввалроқ, Россия ўзбекистонлик мигрантлар учун асосий меҳнат бозори бўлиб қолаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026