Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Spark билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Spark мотоцикл билан тўқнашган. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 3 ноябрь куни давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-49 Челак-Метан автомобил йўлининг Пайариқ тумани Аҳмад Яссавий маҳалласи ҳудудидан ўтган 34-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Spark машинаси ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишдан келаётган мотоциклни ўтказиб юбормасдан у билан тўқнашган. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан мотоцикл ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, Пайариқ тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамда маҳалла аҳли иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатлари муҳокама қилинган. Муҳокамада ЙҲХБ ходимлари аҳолига йўлларда ҳаракатланишда эътиборли бўлиш, транспорт воситаларини бошқараётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш кераклигини тарғибот қилишган.
Мавзуга оид
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026