15:30 / 12.11.2021
6584

ERIELL Group: компания Қаршидаги саноат ярмаркасида иштирок этмоқда

Фото: ERIELL Group

Қаршида «Нефть ва газ, электр энергетика, кимёвий, тўқимачилие, чарм-пойабзал саноати» минтақавий саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Унда ERIELL Group ҳам иштирок этмоқда. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбекнефтьгаз» АЖ ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фото: ERIELL Group
Фото: ERIELL Group

Тадбирнинг очилиши маросимида табрик сўзи билан Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этди. У бундай ярмаркаларни ўтказиш муҳимлигини қайд этди, чунки улар тадбиркорларга ўз товар ва хизматларини тақдим этиш, шунингдек тажриба алмашиш, ҳамкорлик учун янги фойдали танишлар орттириш имкониятини тақдим этади. 

«Минтақавий саноат ярмаркаларини ўтказиш минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади, чунки уларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан тадбиркорлик субъектлари иштирок этади», – дея ўз сўзини якунлади вилоят раҳбари.

Фото: ERIELL Group

Кенг павильонда ёқилғи-энергетика мажмуасининг йирик саноат корхоналари, товар ва хизматлар ишлаб чиқараётган қарийб 150 та маҳаллий тадбиркорлик субъектлари стендлари намойиш этилди. 

Тадбир доирасида нефть ва газ саноати тармоқлари ва илм-фаннинг фаол интеграцияси, замонавий илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга жадал жорий этишга доир долзарб вазифаларга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.  ERIELL Group номидан геология бўлими бошлиғи Маҳмуд Жўрақулович Шаропов сўзга чиқди. У компаниянинг бурғулаш борасидаги ютуқлари, нефть ва сервис хизматлари соҳасидаги бой тажрибаси, шунингдек истиқболли лойиҳалар тўғрисида сўзлаб берди.

Фото: ERIELL Group
Фото: ERIELL Group

«Саноат ярмаркаси – керакли ва жуда фойдали тадбир. Кўпчилик компаниямиз фаолияти, ҳамкорлик имкониятлари билан қизиқади. Бундай тадбирлар мутахассисларимизга бошқа компаниялар фаолияти, ютуқлари ва тажрибаси, улар қўллаётган технологиялар билан танишишга ёрдам беради. 

Кўргазма пойтахт тадбирлари даражасида ўтди, бунинг учун барча ташкилотчиларга алоҳида миннатдорлик изҳор қилмоқчиман», – деди спикер.

Буранов Чингиз Валерьевич, Gazli ПХГ лойиҳаси бош муҳандиси:

«Ярмарка менда жуда яхши таассурот қолдирди, у юксак даражада ташкил этилган. Ўзбекистонда саноат жадал ривожланаётганини ҳисобга олган ҳолда ҳозирги даврда бундай тадбирларни ўтказиш жуда тўғри, деб ҳисоблайман. Бу корхоналар ўртасидаги ўзаро муносабатларни шакллантириш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. Компаниямиз учун бу тадбирда иштирок этиш энг аввало нефть ва газ маконида рақобатбардошлик мавжудлигидан далолатдир. Шахсан мен учун эса ярмаркада иштирок этиш фойдали тажриба бўлди, чунки бундай тадбирларда илк бор иштирок этмоқдаман. Бундан ташқари, бу ёқимли мулоқот ва янги танишувлар имконияти ҳамдир».

Умуман олганда, иштирокчилар ва меҳмонлар бундай тадбирлар инвесторларда катта қизиқиш уйғотади, бу эса ўз навбатида нафақат шаҳарлар, балки вилоятлар бюджетига сармоя киритилишига хизмат қилади, деган фикрда якдил. Кўргазма якунига кўра, барча иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Top