Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларига Туркиядан Беларусга парвоз қилиш тақиқланди
Аввалроқ Беларуснинг “Белавиа” авиакомпанияси 12 ноябрдан Туркиядан Беларусга учиб келган Ироқ, Сурия ва Яман фуқаролари қабул қилинмаслигини маълум қилганди.
Туркия фуқаро авиацияси бошқармаси Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларига Туркия аэропортларидан Беларусга парвоз қилишни тақиқлади, деб хабар берди Daily Sabah.
“Европа иттифоқи ва Беларусь ўртасидаги чегара ноқонуний равишда кесиб ўтилиши муаммоси сабабли Туркия аэропортларидан Беларусга сафар қилишни истаган Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларига чипта сотиб олиш ва самолётга чиқишни тақиқлашга қарор қилинди”, – дейилади бошқарма билдирувида.
Аввалроқ Беларуснинг “Белавиа” авиакомпанияси 12 ноябрдан Туркиядан Беларусга учиб келган Ироқ, Сурия ва Яман фуқаролари қабул қилинмаслигини маълум қилганди.
11 ноябрь куни Turkish Airlines авиакомпанияси ҳам худди шундай қарорга келган.
Евроиттифоқ Беларусь ҳукуматини Яқин Шарқ мамлакатлари фуқароларини Европага ўтказишда айбдор қилмоқда. Польша, Литва ва Латвия чегарачилари мигрантларни киритмасликка уринмоқда, Минск уларни шафқатсизликда айбламоқда.
Брюссел вазият Минскнинг “гибрид тажовузкорлиги” оқибати деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026