Жамият | 20:00 / 12.11.2021
12025
2 дақиқада ўқилади

Туркияда “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтди

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

8-12 ноябрь кунлари Туркияда бўлиб ўтаётган “Korkut ata” халқаро кинофестивалида таниқли ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этмоқда.

Кеча кинофестиваль дастурида “Ўзбек киноси куни” ташкил этилди. Аввал “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида видео ролик намойиш этилди.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

Табрик учун Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Аҳмет Демиркан сўзга чиқишди.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

Кечада ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақслари янгради. Маданий тадбир байрам тантанасига айланиб кетди. Шунингдек, таниқли ўзбек кино ва эстрада юлдузларининг чиқишлари тақдим этилди.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

Сўнгра, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Рашид Маликовнинг “Тутқунлик” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Кечада ўзбек киноижодкорлари, Туркиядаги ватандошларимиз ва маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этишди. Байрам барчага манзур бўлди.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

11 ноябрдан Туркия миллий телеканалларида кинофестивалда намойиш этилган ўзбек фильмларининг ТВ премьералари ҳам бошланди.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, кинофестивалда Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Али Ҳамраевнинг “Халқ жасорати”, Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” фильмлари ҳам намойиш этилди.

Кинематография агентлиги Aхборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид

Эълонлар

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан