20 -октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловлари билан боғлиқ сиёсий тадбирлар билан бир қаторда, маданий тадбирларни жамлаш учун самарали платформа сифатида хизмат қилаётган Халқаро медиа ҳоллда ““Ипак йўли дудонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали натижалари” номли конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг етакчи кино мутахассислари, ОАВ вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Учрашувни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фуджияму очиб беришди.
"Таъкидлаб ўтиш лозимки, давлат раҳбари ташаббуси билан қайта тикланган кинофестивалнинг муваффақиятли ўтказилиши кўплаб мутахассислар ва ташкилотларнинг хизматидир, - деб таъкидлади Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов. - Тошкент халқаро кинофестивали мамлакат кино саноати ривожига давлат ва қатор ташкилотлар томонидан амалга оширилган кенг кўламли сармоя сифатида хизмат қилади. Мазкур кинофестивални ўтказишда фаол қатнашган мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номидан фахрий ёрлиқлар топширишга қарор қилинди. Айниқса, кинофестивални тайёрлаш ва ўтказишда ўз ҳиссасини қўшган хорижлик ҳамкасбларимизнинг хизматларини алоҳида таъкидлашни истардим ", - дея таъкидлади Азиз Абдуҳакимов.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов йиғилишнинг барча иштирокчиларига ва кинофестивални тайёрлашда фаол иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирди.
“Ҳозирда ўзбек кинематографияси янада ривожланмоқда. Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси туфайли сўнгги беш йилда кино саноати улкан ютуқларга эришаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу каби фикрлар дунёнинг етакчи кино экспертларига тегишли. Шунингдек, кино соҳасининг ривожига мисол сифатида, капитал реконструкция қилинган «Ўзбекфильм» биносининг тақдимотини, 28 миллион АҚШ доллари қийматидаги янги техник жиҳозларининг келтирилишини, янги Кино уйи, Кино музейи, олтита кинотеатр, Кино фондининг янги биноси ва ВГИК филиалининг очилишини, миллий фильмларнинг илк премьераларини, миллий кинематография дурдоналарининг хорижий мамлакатлардвн қайтарилишини, ўнлаб маҳорат дарслари ва учрашувларни, жаҳон кино юлдузларининг тақдимотлари ва тадбирларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Бу кино саноатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тасдиқлайдиган воқеаларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг улкан қўллаб -қувватлашининг ёрқин натижасидир”, - деб таъкидлади Кинематография агентлиги бош директори.


















