Жамият | 15:23 / 13.11.2021
5834
1 дақиқада ўқилади

Гулистон шаҳрида замонавий автобекатлар фаолияти йўлга қўйилди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 23та автобекатда замонавий типдаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу ҳақда Гулистон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси Шерзод Раҳмонбердиев Kun.uz’га маълум қилди.

Бугунги кунда 20та автобекат ўз фаолиятини бошлаган. Ой охирига қадар яна 3та бекат фаолиятини йўлга қўяди. Ушбу автобекатларнинг афзаллик тарафи енгил конструкция асосида қисқа фурсатда тайёр бўлади. Битта бекат учун харажат эски типдаги автобекатлар учун сарфланадиган маблағнинг тўртдан бирига тенг.

Ушбу автобекатларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Wi-Fi, биоҳожатхоналар ва кондиционер ўрнатилган. Бекатлар учун бюджет ҳисобидан маблағ сарфланмайди, тадбиркорларнинг ўз маблағлари эвазига фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг натижасида қўшимча 50та янги иш ўрни яратилади.

Мавзуга оид