Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 8 та бекатни янгилаш ишлари олиб борилмоқда
6 март куни пойтахтда кўча-йўл тармоғининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлиги ва ўтказувчанлигини оширишга қаратилган ишлар режали асосда давом эттирилди.
Фото: Видеодан кадр
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумотига кўра, жорий таъмирлаш ишлари доирасида пойтахтнинг бир қатор туманларида 7 470 кв м майдонда фрезалаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Мирзо Улуғбек (Феруза), Олмазор (Чимбой), Учтепа (Учтепа), Шайхонтоҳур (Самарқанд дарвоза, Боғкўча, Кўкча дарвоза, Широли), Юнусобод (Хасанбой), Яккасарой (Комил Яшин) ва Яшнобод (Авиасозлар) кўчаларида ишлар олиб борилди.
Шунингдек, Муқимий, Нурафшон, Осиё ва Махтумқули кўчаларида 12 та янги йўл белгиси ўрнатилиб, 49 таси алмаштирилди.
Ақлли светофорлар ўрнатиш ишлари доирасида Буюк ипак йўли — Зайтун ва Буюк ипак йўли — Салом кўчалари кесишмасида ер қазиш ҳамда асфалт кесиш ишлари амалга оширилди. Чўпонота — Қатортол кўчалари чорраҳасида эса кабел-монтаж ишлари бажарилиб, светофорлар ўрнатилди.
Бундан ташқари, Буюк ипак йўли — Интизор, Буюк ипак йўли — Моҳларойим ва Буюк ипак йўли — Бинокор кўчалари кесишмаларида асфальт кесиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Буюк ипак йўли — Миришкор, Буюк ипак йўли — Зайтун ва Қатортол 1-тор — Қатортол кўчалари кесишмасида ер қазиш ишлари олиб борилди.
Иккинчи Қатортол — Ал Хоразмий кўчалари кесишмасида металл устунлар ўрнатилди, ТҲАЙ — Янги Юнусобод кўчалари кесишмасида эса светофор қурилмалари монтаж қилинди.
Пойтахтда жамоат транспорти инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Буюк ипак йўли (3 та), Махтумқули (3 та), Осиё (1 та) ва КҲАЙ (1 та) кўчаларида жами 8 та замонавий бекатни янгилаш ишлари давом этмоқда. Шу билан бирга, 27 та дўконли бекатда тартибга келтириш ишлари бошланиб, уларнинг 11 тасида ишлар якунланди.
Қўшимча ишлар доирасида 3 км йўл қисми учун лойиҳа ечимлари ишлаб чиқилди, 258 та ноқонуний реклама объектлари тартибга келтирилди. Шунингдек, Фарғона йўли кўчасида 7 та темир қопқоқ (люк) тўғриланди ва пиёдалар йўлаклари хатловдан ўтказилди.
Муқимий, Осиё ва Махтумқули кўчаларида йўл белгилари ўрнатиладиган 68 та устун бўялди. Буюк ипак йўли кўчасида 80 метр йўл четидаги эски бетон тўсиқлар янгисига алмаштирилди, Махтумқули ва Себзор кўчаларида эса 16 та ёритиш темир устуни алмаштирилди.
Маълум қилинишича, ишлар об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, шаҳар кўчаларида хавфсиз ва самарали ҳаракатни таъминлаш мақсадида давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:01
Дубайдан Тошкентга авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда
22:24 / 06.03.2026
Бош режа ўзгарди, айрим ҳудудларда биноларнинг қавати оширилди, бунга қандай эҳтиёж бор эди? – расмийлар жавоб берди
10:00 / 05.03.2026
Миллий боғда катта қурилиш: дарахт кесилгани учун ким жавоб беради?
18:50 / 04.03.2026