Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир гуруҳ мигрантлар чегара тўсиғини бузиб Польшага ўтишга уринмоқда
15 ноябрь куни эрталаб Польша-Беларусь чегарасидаги мигрантлар буюмларини йиғиштирган ва улкан сафга тизилиб, “Брузги” ўтказиш пункти томон йўлга тушган.
Фото: EPA/Vostock-photo
Польша чегарасида тўпланган бир гуруҳ мигрантлар тиканли симлардан ўтиб, Польша ҳудудига киришга уринмоқда.
“СБ - Беларусь Сегодня” нашрининг хабар беришича, “Брузги” ўтказиш пунктида тиқилинч юзага келган.
Хабар қилинишича, 15 ноябрь куни эрталаб Польша-Беларусь чегарасидаги мигрантлар буюмларини йиғиштирган ва улкан сафга тизилиб, “Брузги” ўтказиш пункти томон йўлга тушган.
Польша чегара хизмати маълумотига кўра, шанба куни мигрантлар жами 223 марта Польша билан чегарани ноқонуний бузиб ўтишга ҳаракат қилгани қайд этилган.
Шунингдек, чегаранинг Беларусь томонида қуролланган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари пайдо бўлгани, айрим мигрантлар Беларусь полициячиларининг инструкциялари ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўлланишидан кейин палаткаларни йиғиштира бошлагани ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
09:15 / 18.04.2026
Зеленский Минскка кескин сигнал йўллади
11:35 / 13.03.2026
ХЖС Лукашенко танқидчиларининг Беларусдан чиқариб юборилишини тергов қилмоқда
15:31 / 03.05.2025