Ўзбекистон | 21:01 / 15.11.2021
7836
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд аэропортининг ёпилиши 15 декабргача узайтирилди

Фото: Air Marakanda

Самарқанд халқаро аэропорти 15 декабргача ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд халқаро аэропортида янги аэродром комплекси ва янги аэронавигация ускуналарини фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда. Шу муносабат билан аэропортнинг ёпилиши жорий йилнинг 15 декабрига қадар узайтирилади.

Қайд этилишича, Самарқанд халқаро аэропорти қабул қилиши лозим бўлган барча авиақатновлар Навоий, Бухоро, Қарши аэропортларига йўналтирилади.

Аввалроқ Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар вақтинча ёпилиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида янги аэродром комплекси қурилиши давом этмоқда.

Мавзуга оид