17:48 / 04.11.2022
5923

Самарқанд аэропортидаги 8-12 ноябр кунларига белгиланган қатновлар Навоий аэропортига кўчирилди

«Uzbekistan Airways» Самарқанд шаҳридан белгиланган халқаро қатновларни Навоий шаҳри аэропортига кўчирган. Фарғона водийсидан Самарқандга амалга ошириладиган маҳаллий қатновлар эса вақтинчалик бекор қилинган.

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 8-11 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд халқаро аэропорти вақтинча ёпилиши айтилганди.

«Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд халқаро аэропортининг техник сабабларга кўра жорий йил 2022 йил 8 ноябр соат 00:01дан 12 ноябр соат 00:01гача «Uzbekistan Airways» АЖнинг режалаштирилган бир қатор қатновлари Навоий шаҳри аэропортидан амалга оширилади. Жумладан:

  • HY045/046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент;
  • HY9605/9606 Самарқанд – Москва – Самарқанд;
  • HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург;
  • HY639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд;
  • HY275/276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиақатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Шунингдек:

  • HY 049/050 Андижон – Самарқанд – Андижон;
  • HY072/071 Фарғона – Самарқанд – Фарғона авиақатновлари эса бекор қилинади.

«Йўловчилар бекор бўлган парвозлар чипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», дейилади хабарда.

Мавзу
Самарқандда Туркий давлатлар саммити
11 ноябр куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ташкиллаштирилди.
Барчаси
Top