Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ереван Москвага Арманистон ҳудудини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилди
Армен Григоряннинг сўзларига кўра, Ереван Озарбойжон билан музокаралар натижа бермаса, Россия Арманистонга етарлича ҳарбий ёрдам кўрсатишидан умид қилмоқда.
Арманистон ҳукумати мамлакат ҳудудини Озарбойжон қўшинларининг ҳужумидан ҳимоя қилишни сўраб Москвага мурожаат йўллайди. Бу ҳақда Арманистон хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян маълум қилди.
«Арманистон суверен ҳудудига ҳужум қилингани сабабли 1997 йилдаги шартномага кўра, биз Россияга Арманистон ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш чақириғи билан мурожаат қиламиз. Ҳозирда ёзма мурожаат тайёрланмоқда», — деди у.
Григоряннинг сўзларига кўра, Ереван Озарбойжон билан музокаралар натижа бермаса, Россия Арманистонга етарлича ҳарбий ёрдам кўрсатишидан умид қилмоқда.
1997 йил августда Россия ва Арманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида шартнома имзоланган. Унинг амал қилиш муддати 25 йилни ташкил этади ва автоматик равишда 10 йилга узайтирилади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026