Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Зарарни тўлаб кўрсин, кейин билади масъулиятни» — адлия вазири электрдаги узилишлар хусусида
Русланбек Давлетов тадбиркорларга электр етказиб беришдаги узилишлар учун таъминотчи корхонани судга беришни тавсия қилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат бошқаруви, ҳуқуқий соҳа ва давлат хизматлари масалалари бўйича ташкил этилган жонли подкастда электр энергиясидаги узилишлар ва бунинг тадбиркорларга етказаётган зарари хусусида сўз юритди.
“Бу жуда долзарб масала. Энергия таъминоти бўйича узилишлар Ўзбекистонда бор гап. Тадбиркорлар ҳам аҳоли ҳам қийналяпти. Тадбиркорлар тўғрисида гап кетди. Бу ерда шартнома бор. Шартнома шартлари белгиланган.
Керак бўлса, шартнома бўйича судга бериб зарар ундираётган тадбиркорлар ҳам бор. Чунки, унинг цехи ишлаяпти, ичида хом ашё қолиб кетса. Свет келмай қўйганидан кейин ичидан хом ашёни чиқариб олиш, буларнинг ҳаммаси зарар билан боғлиқ. Албатта, судга бериб ютаётганлар ҳам бор. Шунинг учун, биз ҳуқуқшунос сифатида судга беришга чақириб қоламиз. Шу йўл билан ҳаммасини тартибга солса бўлади. Зарарни тўлаб кўрсин, кейин билади масъулиятни. Эртага бошқачароқ ҳаракат қилади.
Жуда кўп ҳолатларда шундай бўлади. Судлар давлат ва хўжалик органларини қонунга, шартномаларга асосан ишлашга мажбур қиладиган орган. Бундан фойдаланиш керак”, – дейди вазир.
Мавзуга оид
19:36 / 16.01.2026
Совуқ кунларда электр ва газ таъминотида чекловлар бўлиши мумкин – вазирлик
14:53 / 19.12.2025
Ҳудудларда электр таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатиляпти
09:53 / 19.12.2025
Олмазор тумани айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин
11:44 / 10.12.2025