Жамият | 11:44
716
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг икки туманида электр таъминотида узилиш рўй берди

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида 11 декабр тонгида “Ботаника” подстанциясига уланган бир нечта кабел тармоқларида носозлик юзага келиши оқибатида 6,2 мингдан ортиқ истеъмолчи вақтинча электр таъминотисиз қолди. Энергетиклар айрим тармоқларда узилишни бартараф этишга эришди, қолган қисмларда ишлар давом этмоқда.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида 11 декабр тонгида электр таъминотида узилиш кузатилди, 6,2 мингдан ортиқ истеъмолчи вақтинча светсиз қолди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, соат 05:53 да “Ботаника” подстанциясидан чиқувчи “Астрономия-1,2”, “Л-Босмахона” ва “Л-Карамурт” кабел тармоқларида носозлик юзага келган. Шунинг натижасида ушбу тармоқларга уланган истеъмолчилар электр таъминотидан узилган.

Соат 09:06 да “Астрономическая-2” кабел тармоғидаги носозлик бартараф этилди ва 3 мингдан ортиқ истеъмолчининг электр таъминоти қайта тикланди. Ҳозирги вақтда энергетиклар қолган кабел тармоқларидаги носозликни бартараф этиш, барча истеъмолчиларни электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш бўйича иш олиб бормоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид