Ўзбекистон | 09:53
435
2 дақиқада ўқилади

Олмазор тумани айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

Жорий йилнинг 19–23 декабр кунлари Тошкент шаҳри Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида зарур ҳолатларда қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, туманнинг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ кучланишли “Сағбон” подстанциясида модернизация дастури доирасида янги ўрнатилган 110–35–10 кВли электр қурилмаларини ишга тушириш, синов-созлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда юкламани тенг тақсимлаш мақсадида вақти-вақти билан электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

Хусусан, “Аҳил”, “Бўстонобод”, “Ғалаба”, “Гулсарой”, “Ислом ота”, “Истиқбол”, “Мояриқ”, “Олтинсой”, “Пахта”, “Қичқириқ”, “Табассум”, “Тепагузар”, “Умид”, “Янги Тошкент”, “Ёшлик” ҳамда “Элпарвар” МФЙнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Шу билан бирга, таъмирлаш ва синов-созлаш ишлари белгиланган муддатдан аввалроқ якунланиши ҳам эҳтимол экани қайд этилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур ишлар туфайли электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик узилишлар сабабли аҳоли ва истеъмолчилардан етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўради.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид