Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий ёрдам амалдорларнинг ҳиссиётлари, кайфияти ёки раҳмдиллигига қараб ҳал этилиши керак эмас — адлия вазири
“Ёки ким қаттиқроқ жанжал қилса, масаласини ижтимоий тармоққа олиб чиқса, ўшанга ёрдам берилар экан, ижтимоий ёрдам тизими ривожланмайди”, деди Русланбек Давлетов. У маҳаллий бюджет пуллари аниқ регламент асосида очиқ ва шаффоф тақсимланиши кераклигини айтди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат бошқаруви, ҳуқуқий соҳа ва давлат хизматлари масалалари бўйича Telegram'да ташкил этилган жонли подкастда ижтимоий ёрдам масаласига тўхталиб ўтди.
“Адлия тизими сайёр қабулларга чиққанда жойларда одамлар ўз муаммолари бўйича ижтимоий ёрдам сўрашади. Биз ижтимоий ҳимоя вазирлиги эмасмиз, ижтимоий ёрдам билан шуғулланмаймиз. Ҳуқуқий тушунтириш беришимиз мумкин, шундай бўлса-да қўлдан келганча айримларига ҳомийларни жалб қилиб ёрдам берамиз. Уларни битта-битталаб ҳал қилиб тугатиш ва самарага эришишнинг иложи йўқ. Бу ерда фундаментал масалалар бор.
Олайлик, одамлар уйининг томини ёпишга, операцияга, болаларга кийимга ва ҳоказоларга пул сўраб ҳокимликларга мурожаат қилишади. Масалан, амалдор юрак етишмовчилиги бор беморга ёрдам берганини ижтимоий тармоқда пиар қилади, ҳамма кейин уни мақтайди. Бироқ чуқурроқ қарасак, республикада, олайлик, 20 мингта юрак етишмовчилиги мавжуд болалар яшаяпти. Улар фуқаро эмасми? Бошқа касалликлар-чи? Яъни ижтимоий ёрдам амалдорларнинг ҳиссиётлари, кайфияти ёки раҳмдиллигига қараб ҳал этилиши керак эмас. Ёки ким қаттиқроқ жанжал қилса, масаласини ижтимоий тармоққа олиб чиқса, ўшанга ёрдам берилар экан, ижтимоий ёрдам тизими ривожланмайди. У манзилига етиб бормайди ва инсон омили қурбони бўлади.
Аслида маҳаллий бюджет пуллари аниқ регламент асосида очиқ ва шаффоф тақсимланиши керак. Тизим аниқ мезонлар асосида ишлаши, ёрдам миқдори ва кўлами аниқ бўлиши, фуқаро давлатдан нимани, қандай ва қаердан сўраши ва талаб қила олиши аниқ бўлиши керак. Шунда ҳамма нимани талаб қилиб, нимага эриша олишини тушуниб етади, барқарорлик бўлади ва ҳуқуқий механизмлар ишлайди, яъни ижтимоий ҳимоя давлатнинг ижтимоий сиёсати чегаралари ва кўлами доирасида амалга оширилиши керак”, – дейди адлия вазири.
Мавзуга оид
12:53 / 24.06.2026
“Ногиронлиги бор болаларимизни сарсон қилишяпти” – Фарғонадаги Мурувват уйида махсус гуруҳ ёпилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
18:46 / 17.04.2026
Вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчининг қонуний вакили институти жорий этилади
18:30 / 17.04.2026