Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари белгиланди
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, фармон билан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссияси тасдиқланди. Комиссия пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш учун аризаларни кўриб чиқади.
Кластерлар комиссияси хулосасига асосан ҳукумат қарори билан ташкил қилинади ва талабгор билан ўттиз йилга битим тузилади. Битим қуйидаги ҳолатларда фақатгина суд тартибида бекор қилинади: томонларнинг бири қарши бўлганида; битимдаги мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганида; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг учдан икки қисми кластерлар томонидан шартнома шартлари 3 йил бажарилмаганлигига оид мурожаатлари бўлганда.
Кластер ташкил қилишда етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахтанинг камида 50 фоизини ўзида қайта ишлаш қуввати бўлган талабгорга устунлик берилади. Кластерларнинг йиллик пахта ҳажми 30 минг тоннадан кўп бўлганда аудит ўтказишга халқаро аудиторлар жалб қилинади.
Мавзуга оид
12:15 / 23.06.2026
Наманганда йирик қўйчилик кластери ташкил этилмоқда
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026