Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ва машинаси зарарланди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ва машинаси зарарланган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 17 ноябр куни соат 03:18 ларда Китоб тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига туманнинг Обиканда қишлоғидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб, соат 4:20 ларда ёнғинни тўлиқ бартараф этган.
Ёнғин оқибатида, яшаш уйининг 20 метр квадрат ички ва том қисми ҳамда дарвозахонасидаги «Матиз» машинаси зарар кўрган. Қутқарувчилар томонидан яшаш уйининг 120 метр квадрат қисми сақлаб қолинган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.