Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимлари маоши икки баробар оширилади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ходимларининг ойлик маошларини 2 баробарга ошириш тўғрисидаги таклифга розилик берилади. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тариф коэффициентлари 2 баравар миқдорида қўлланади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2022 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси аҳолисини зилзилага тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Фанлар академияси 2022 йил 1 февралга қадар “Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади, 2022 йил 1 мартга қадар Ўзбекистондаги сейсмик вазиятни инобатга олган ҳолда “Сейсмик хатарни камайтириш дастури” тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади, 2022 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети олимлари билан ҳамкорликда ривожланган давлатларда қўлланилиб келаётган макросейсмик шкалаларни ўрганиб чиқиб, миллий макросейсмик шкала “UMS-22”ни ишлаб чиқади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025