Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда давлат белгисини яшириб тез ҳаракатланган Spark Cobalt билан тўқнашди. Ҳайдовчи вафот этди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида давлат рақамини яшириб тез ҳаракатланган Spark машинаси Cobalt билан тўқнашган. Оқибатда Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 15 ноябр куни соат 7:00 ларда М41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобил йўлининг Шўрчи туманидан ўтган 1502-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Spark машинаси ҳайдовчиси давлат рақамини яшириб, катта тезликда ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Сўнг рўпарадан келаётган Cobalt машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда Spark машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Spark ҳайдовчиси давлат белгисини яшириб белгиланган меъёрларни бузган ҳолда катта тезликда ҳаракатланган.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026