Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчилардан бири вафот этди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида икки автомобил иштирокида содир тўлган тўқнашув оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди, дея маълум қилмоқда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 19 ноябрь куни соат 16:10 лар чамасида, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Катпут қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқаси автомобил йўлининг 257-километрида Марғилон шаҳрида туғилган Т.Э. “Nexia 3” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, Фарғона шаҳрида туғилган А.Ш. бошқарувидаги “Lacetti” автомобили билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ оқибатида “Nexia” автомобилида ёнғин келиб чиққан. “Nexia” ҳайдовчиси Т.Э. ёнғин оқибатида вафот этган. “Lacetti” автомобили ҳайдовчиси А.Ш. ва унинг онаси Х.Р. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Бундан аввалроқ Фурқат туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 4 нафар шахс вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026