Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ички ишлар вазири Россия ва Беларусь чегаралари бўйлаб тўсиқ қуришни таклиф қилди
Украина ИИВ муҳандислик ишлари қийматини 17 млрд гривен (643 млн доллар) деб баҳолаган. Вазирлик маълумотларига кўра, Россия билан қуруқликдаги чегаранинг умумий узунлиги 1505, Беларусь билан 1084 километрни ташкил этади.
Фото: AFP
Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский мамлакат Олий радасини 2022 йилги давлат бюджети харажатларида Россия ва Беларусь чегаралари бўйлаб тўсиқ қуриш харажатларини кўзда тутишга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс-Украина» хабар бермоқда.
Украина ИИВ муҳандислик ишлари қийматини 17 млрд гривен (643 млн доллар) деб баҳолаган. Вазирлик маълумотларига кўра, Россия билан қуруқликдаги чегаранинг умумий узунлиги 1505, Беларусь билан 1084 километрни ташкил этади.
Монастирский бутун чегара бўйлаб мунтазам ишлайдиган видеокузатув ва сигнализацияли интеллектуал тизим жорий этилган тўсиқ, тўр ва тиканли сим ўрнатиш керак деб ҳисобламоқда.
У Россияни Польша ва Беларусь чегарасидаги миграция инқирозида айблади. Украина ички ишлар вазири Россия Беларусь орқали кўп сонли нолегал мигрантларни ўтказишга қарор қилиши мумкинлигини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, Украина яқин икки ҳафта ичида чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринишларнинг олдини олиш бўйича ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирган.
Беларусь-Польша чегарасидаги мигрантлар билан боғлиқ инқироз ноябрда пайдо бўлди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен вазиятни ЕИга гибрид ҳужум деб атади.
Мавзуга оид
09:23
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
18:04 / 03.05.2026
Украина Болтиқбўйидаги нефт объектларига зарба берди
17:02 / 03.05.2026