Ўзбекистон | 16:12 / 19.11.2021
13329
3 дақиқада ўқилади

Зироат Мирзиёева: «Барча болаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бир хил даражада кафолатланиши лозим» 

«Замин» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Жаҳон болалар кунига ҳамда ЮНИСЕФнинг 75 йиллигига бағишланган «Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзияни таъминлаш» деб номланган юқори даражадаги халқаро форумда қатнашди. 

Фото: Замин фонди

Форум иши ногиронлиги бўлган болалар дуч келадиган қийинчиликларни енгиш ва уларнинг ўсиши, ўз салоҳиятини тўлиқ амалга ошириши учун инклюзив ҳамда қўллаб-қувватловчи муҳитни яратишга қаратилган.

«Барча болаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бир хил даражада кафолатланиши лозим. Уларнинг манфаатлари устувор бўлиши керак. Дунёдаги ҳар бир бола бунга лойиқдир. Ногиронлиги бўлган болалар жамиятнинг тўлақонли аъзоларидир. Уларнинг фаол ва мароқли ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шубҳасиз, жуда муҳим», деди ўз нутқида Зироат Мирзиёева.

«Барча болаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бир хил даражада кафолатланиши лозим. Уларнинг манфаатлари устувор бўлиши керак. Дунёдаги ҳар бир бола бунга лойиқдир. Ногиронлиги бўлган болалар ҳам жамиятнинг тўлақонли аъзоларидир. Уларнинг фаол ва мароқли ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шубҳасиз, жуда муҳим», деди ўз нутқида «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.

Фото: Замин фонди

Форумда Зироат Мирзиёева ва Афшан Хан ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан стигма ва дискриминацияга барҳам бериш бўйича умуммиллий кампания бошланишини эълон қилди.

«Тўсиқ бу - ҳаракатга тўғоноқ бўлувчи чекловлар эмас. Тўсиқ - онгимизда. Уни йўқотиш учун аввало тўғри тушунча ва қарашларни шакллантириш, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик зарур. Биз, жисмоний, ижтимоий ҳолатимиздан қатъи назар, ҳамма инсонлар тенг эканлигини инкор этмаслигимиз лозим.

Шу ўринда, ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда мана шундай хайрли мақсадларга хизмат қиладиган ахборот кампаниясини бошлаётганимизни эълон қилмоқчиман.

Фото: Замин фонди

Мен кенг жамоатчилик, ҳукумат аъзолари, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти вакилларини ногиронлиги бўлган болаларни жамиятдан ажратиб қӯйиш ҳолатига барҳам беришга ва бу йўлидаги эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақираман. Бу жараёнда, муаммоларни бартараф этиб, инклюзияга кенг йўл очишда ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим!» - деди Зироат Мирзиёева.

16 ноябрь куни ЮНИСEФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Фото: Замин фонди

16-21 ноябрь кунларидаги ташриф давомида Афшан Хан Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНИСEФ ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича истиқболдаги режаларни муҳокама қилиш учун юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашмоқда. 

Фото: Замин фонди

Пойтахтда ва Қорақалпоғистонда бўлиб ўтаётган учрашувларда мамлакатда болалар ҳуқуқларини амалга ошириш, аҳоли ижтимоий ҳимояси ва болаларни ҳимоя қилиш тизими, она ва бола саломатлиги, сифатли ва инклюзив мактабгача ва ўрта таълим, иқлим ўзгаришининг болалар ва ёшларга таъсири, COVID-19 га қарши кураш масалаларининг устувор йўналишлари ва асосий жиҳатларига эътибор қаратиляпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид