Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Сербия Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
Зироат Мирзиёева билан Тамара Вучич мулоқоти чоғида халқлар ўртасидаги алоқалар, гуманитар ва маданий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Фото: ЎзА
28 октябрь куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Сербия президенти Александр Вучич ва рафиқасининг ташрифи доирасида расмий тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич учрашди. Норасмий мулоқот чоғида халқлар ўртасидаги алоқалар, гуманитар ва маданий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги келишувлар халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилди.
Шундан сўнг, Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич маданий дастурда қатнашди. Олий мартабали меҳмонга Ўзбекистон халқ амалий санъати кўргазмаси ва анъанавий маросимлари намойиш этилди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтиб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилиш қатъий эканини тасдиқлади.





Мавзуга оид
12:01 / 29.12.2025
Вучич Сербияда 2026 йилда муддатидан олдин сайлов ўтказишга ваъда берди
14:09 / 26.12.2025
АҚШ Сербия компаниясига РФ улушини сотиш бўйича музокаралар учун муддат берди
21:07 / 20.12.2025
Хорватия ва Сербияда ишлаётган ўзбекистонлик фуқаролардан мурожаатлар кўпайган – Миграция агентлиги
12:53 / 17.12.2025