Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония Россия билан чегарада вақтинчалик тўсиқ ўрнатишни бошлади
Беларусь-Польша чегарасида вужудга келган миграцион инқироз сабабли тўсиқлар жадаллаштирилган суръатда ўрнатилмоқда.
Эстония Россия билан чегарасининг қуруқликдаги участкасида тиканли симлардан вақтинчалик тўсиқ ўрнатиш ишларини бошлади.
Шарқий префектура оператив штаби бошлиғи Урмас Элмнинг маълум қилишича, шимоли-шарқда Эстония-Россия чегараси асосан табиий сув тўсиғи билан тўсилган. Ҳозирда чегарани ноқонуний кесиб ўтиш эҳтимоли юқори бўлган Нарва дарёсининг собиқ ирмоғидаги қуруқлик участкасида тўсиқ ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Беларусь-Польша чегарасида вужудга келган миграцион инқироз сабабли тўсиқлар жадаллаштирилган суръатда ўрнатилмоқда.
Эстония-Россия чегарасининг умумий узунлиги 338 километр бўлиб, бунинг 76 километри Нарва дарёси ва 127 километри Чуд кўли бўйлаб ўтади. Қуруқликдаги чегаранинг узунлиги 135 километрни ташкил этади ва у асосан юриш қийин бўлган ўрмонлардан ўтган.
Аввал тасдиқланган режага кўра, тўсиқ ўрнатиш ишлари 2026 йилга бориб якунланиши лозим.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026