Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси шифокори сохта ПЗР-тест сотаётганда ушланди
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда сохта ПЗР-тест маълумотномаси сотиш билан шуғулланган шифокор қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати ҳодиса бўйича муносабат билдирди.
Фото: РИА Новости
Маълум қилинишича, жорий йил 11 ноябрь куни ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда вилоят СЭО ва ЖСБ бошқармаси шифокори Ш.Б. пул эвазига 6 нафар фуқародан СОVID-19 касаллиги аниқланмагани ҳақидаги сохта маълумотномаларни тайёрлаб бериш эвазига 840 минг пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат бўйича вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш давомида аниқланишича, шифокор Ш.Б. ўша куни бошқармада эмас, балки ишдан ташқари ҳолатда бўлган. Моддий эҳтиёжи туфайли ўзининг шахсий қўл телефонида сохта ПЗР-тест маълумотномасини тайёрлаб сотган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда юқоридаги ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
17:43 / 03.12.2024
АҚШ конгрессменлари коронавирус лабораторияда яратилганига бешта далил келтирди
23:36 / 19.09.2024
Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади
13:54 / 18.09.2024