Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша Россияни Европадаги инфляцияда айблади
Моравецкий Европа мамлакатларидаги юқори инфляция энергия, хусусан, газ нархи ошиши натижасида келиб чиққанини айтди ва Россиянинг «Газпром» компаниясини нархларни кўтаришда айблади.
Польша бош вазири Матеуш Моравецкий “Газпром” ва Россия ҳукуматининг ҳаракатлари ҳамда “Шимолий оқим-2” газ қувури қурилиши туфайли Европада инфляция вужудга келганини айтди.
Евростат маълумотларига кўра, октябрда Евроҳудудда йиллик 2008 йил июлдан буён илк бор рекорд 4,1 фоизлик кўрсаткични ташкил қилди. Бир ой аввал бу кўрсаткич 3,4 фоизга тенг эди. Моравецкий Европа мамлакатларидаги бундай юқори инфляция энергия, хусусан, газ нархи ошиши натижасида келиб чиққанини айтди ва Россиянинг “Газпром” компаниясини нархларни кўтаришда айблади.
“Бугун Европанинг кўплаб мамлакатларида инфляция охирги 20-30 йилдагига нисбатан тарихий юқори даражада бўлган вазиятга дуч келдик. Энергия нархи баландлигига “Газпром” ва Россия жавобгар. “Шимолий оқим-2”, бугун президент Путиннинг шантаж қуролига айланган бу қувурни блоклаш ўрнига унинг қурилишига ёрдамлашган Европа халқ партияси жавобгар”, — деди Моравецкий.
Кузнинг бошида Европада газ нархи кескин кўтарилди. Октябрда унинг нархи икки минг долларга яқинлашди.
Айни пайтда Лондондаги ICE биржасида газ нархи 994 долларни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
09:15 / 15.06.2026