Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган газ баллонлардан машиналарга газ қуйиб сотган шахслар ушланди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида аҳолига тарқатилиши лозим бўлган газ баллонлардан машиналарга газ қуйиб берадиган шахслар ушланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Китоб туманида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида туман ҳудудида арзонлаштирилган нархларда аҳоли истеъмоли учун мўлжалланган суюлтирилган газ баллонларни ноқонуний равишда автомашиналарга ёқилғи сифатида тўлдириб бериш билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинган.
Аниқланишича, Китоб тумани «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи Х.Ж. уйида портлаш хавфи юқори бўлган пропан газ баллонларни техника хавфсизлик меъёрларига зид равишда, қўлбола усулда автомашиналарга ҳар бир газ баллонни 80 минг сўм эвазига тўлдириб берган. Тадбир давомида фуқаронинг яшаш хонадонидан яна 16 дона суюлтирилган газ баллонлари мавжудлиги аниқланган.
Шунга ўхшаш ҳолат туманнинг Халқлар дўстлиги маҳалласида ҳам содир этилган. Ушбу маҳаллада яшовчи О.Х. ўз хонадонида маҳаллий новвойлар ҳамда ҳайдовчилар учун суюлтирилган газ баллон билан доимий равишда «хизмат» кўрсатиб келган. Унинг ҳам хонадонидан 13 дона газ баллон топилган.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳар икки ҳолат бўйича суриштирувлар ўтказилмоқда ва газ баллонлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026