Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қримда қанотли ракеталарни йўқ қилиш бўйича машғулотлар ўтказди
Машғулотларда С-400 ва Панцирь ракета мажмуалари иштирок этди. Ҳарбийлар шартли душманнинг қанотли ракеталарини “йўқ қилди”.
Россия ҳарбийлари Қримда шартли душманнинг қанотли ракеталарини йўқ қилиш бўйича машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.
“С-400 Триумф ва Панцирь ракета мажмуалари ҳаводаги нишонларни қидириш ва йўқ қилиш бўйича режали машғулотлар ўтказди. Ҳарбий хизматчилар шартли душманнинг қанотли ракеталарини аниқлаш, кузатиш ва йўқ қилишни машқ қилди”, – дейилади хабарда.
Россия ноябрь бошларида Қримда кемаларга қарши Бал ва Бастион ракета мажмуалари иштирокида машғулотлар ўтказганди. Ўшанда душманнинг сувусти кемалари “йўқ қилинганди”.
Ўз навбатида, ўтган ҳафтада Украина Қрим яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026