08:22 / 23.11.2021
4373

6 ойда пуллик шартнома асосида суд эксперти бўлиш мумкин

Ҳукумат қарори билан cуд экспертизаcи соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Shutterstock

Адлия вазирлиги хабарига кўра, низомга мувофиқ дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ихтиёрий асосда суд экспертизасининг муайян турида фаолият юритиш истагида бўлган талабгорлар учун пуллик шартнома асосида 6 ой давом этади.

Қайта тайёрлаш курслари йилига 2 марта, октябрь ва февраль ойларида бўлади.

Суд экспертизаси ташкилотлари курс ташкил этилиши тўғрисида 3 ой олдин эълон беради ва номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади.

Курсга қабул қилиш учун 7 кишидан иборат комиссия тузилади, курсларнинг 40 фоизи назарий, 60 фоизи амалий қисмдан иборат бўлади.

Тингловчилар билими жорий, оралиқ ва якуний назорат бўйича баҳоланади. Курс битирувчилари келгусида суд эксперти сифатида ишлаши мумкин.

Аввалроқ, Ўзбекистонда очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш билан шуғулланувчи институт ташкил этилганди.

Top