Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш тизимидаги қурилишлар туркиялик мутахассис раҳбарлигида лойиҳалаштирилади
Вазирликнинг соғлиқни сақлаш муассасаларини лойиҳалаш бўйича бош ташкилоти бўлган “Ўзтиблойиҳа” МЧЖга туркиялик тажрибали мутахассис Гурай Каймак директор этиб тайинланди.
48 ёшли меъмор саноат архитектураси мутахассислиги бўйича Туркияда бакалавр, Македонияда магистратура даражасини олган.
У 1993 йилда иш фаолиятини "MNG HOLDING" компаниясида бошлаган. Мазкур нуфузли ширкат машҳур Истанбул халқаро аэропортини қуришда қатнашган.
Мутахассис кейинчалик Руминияда қатор банк бинолари, Туркияда “Bayindir tib merkezi” томонидан қуриладиган тиббиёт муассасаларини лойиҳалаштиришда иштирок этган.
У Тошкентдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонаси биносини лойиҳалаштиришда қатнашган.
Унинг сўнгги йиллардаги лойиҳаларидан бири 2020 йилда фойдаланишга топширилган Намангандаги замонавий кутубхона биноси бўлди.
“Ўзтиблойиҳа” бошқарувига келган янги раҳбар зиммасига тиббиёт йўналишига оид қурилиш объектларини энг илғор андазалардан фойдаланиб лойиҳалаштириш юклатилди.
Шунингдек, у илмий-техник конструкторлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳамда бу борада техник ёрдам кўрсатиш, инновацион технологиялар, илмий-техник янгиликлар ва ноу-ҳауларни ишлаб чиқиш каби вазифаларни бажаришга ҳам бошчилик қилади.
Бундан ташқари, эндиликда ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланаётган ҳар бир тиббиёт муассасаси лойиҳаси Г. Каймак бошчилигидаги “Ўзтиблойиҳа” томонидан тасдиқланиши белгиланди”, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
20:23 / 25.12.2025
5 та қурилиш компаниясига 6,7 млрд сўмни истеъмолчиларга қайтариш юклатилди
20:01 / 25.12.2025
1 январдан тасдиқланган қурилиш объектларига қўшимча ўзгартиришлар киритиш тақиқланади
11:13 / 22.12.2025
Девелоперларга чеклов, улушдорларга кафолат: улушли қурилиш тартиби ўзгаради
12:35 / 20.12.2025