Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 та қурилиш компаниясига 6,7 млрд сўмни истеъмолчиларга қайтариш юклатилди
Тошкент вилоятида айрим қурувчи ташкилотлар томонидан белгиланган муддатда хонадонни топшириш мажбуриятлари бажарилмагани аниқланиб, таъсир чоралари кўрилди.
Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига ўз вақтида тўлов амалга оширилган бўлишига қарамасдан, айрим қурувчи ташкилотлар томонидан белгиланган муддатда хонадонни топшириш мажбуриятлари бажарилмагани ҳақида мурожаатлар тушган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Шундан сўнг, таъкидланишича, бошқарма томонидан қурилиш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суд органларига 32 нафар истеъмолчи манфаатига 11 млрд сўмдан ортиқ маблағни ундириш ҳақида даъво аризалари киритилган.
Натижада, “Glamur Gold”, “Transport Free Group”, “Lucky Technical”, “Broccoli Plus”, “Nur” корхоналарига нисбатан 16 истеъмолчи фойдасига жами 6,7 млрд сўм миқдоридаги маблағни қайтариш тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилган.
Таъкидланишича, айни пайтда қолган истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан суд ишлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда.
Қайд қилинишича, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, ижрочи томонидан шартномада ёки белгиланган қоидаларда кўрсатилган муддат, ҳажм ва сифат талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ишларни бажариши ёки хизматларни кўрсатиши шарт.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
00:05 / 21.06.2026
Рақобат қўмитаси 8 та илмий-амалий тиббиёт марказига нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатма берди
10:00 / 16.06.2026
Ёқилғи нархи ошди, аммо бу асоссиз тарифлар учун баҳона эмас — Рақобат қўмитаси
16:35 / 15.06.2026