Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада юқори тезликда ҳаракатланган «Lacetti» дарахтга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди
Фарғона вилоятида «Lacetti» русумли машина дарахтга урилиши оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этди, – дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.
Қайд қилинишича, ЙТҲ Фарғона тумани ҳудудидан ўтган Навбаҳор-Учуй-Олтиариқ-Водил автомобиль йўлининг 68 километрида содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса «Lacetti» ҳайдовчисининг юқори тезликда ҳаракатланиб бошқарувни йўқотиб, дарахтга бориб урилгани оқибатида рўй берган.
ЙТҲ оқибатида автомобиль салонида бўлган 23 ва 16 ёшли фуқаролар оғир жароҳат олиб, шифохонада вафот этган.
Аввалроқ Олтиариқ туманида икки автомобил иштирокида содир бўлган ЙТҲда «Lacetti» билан тўқнашган «Nexia» ҳайдовчиси билан ёниб кетганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026