Жаҳон | 21:06 / 23.11.2021
3239
1 дақиқада ўқилади

Нидерландияда шифохоналар тўлиб кетгани сабабли ковид-беморлар Германияга юборилмоқда

Мамлакатдаги кўплаб шифохоналар онкология ва юрак-қон томир касалликлари беморлари учун жойларни қисқартирмоқда ва коронавирусдан даволашга мослаштирилмоқда.

Фото: Pierre Crom/Getty Images

Нидерландиядаги шифохоналарда коронавирус беморлари учун жой етишмаяпти ва COVID-19га чалинганлар даволаниш учун Германияга юборилмоқда, деб ёзади The Guardian.

Сешанба куни дастлабки беморлар Роттердамдан Боҳум шаҳрига юборилди.

Қайд этилишича, Нидерландияда шифохоналарнинг тўлиш кўрсаткичи май ойидан буён энг юқори даражага етган.

ОАВнинг маълумот беришича, Нидерландиядаги кўплаб шифохоналар онкология ва юрак-қон томир касалликлари беморлари учун жойларни қисқартирмоқда ва коронавирусдан даволашга мослаштирилмоқда.

Охирги ҳафтада Нидерландияда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ўсмоқда.

Ўтган суткада мамлакатда 23 мингдан ортиқ кишида инфекция аниқланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид